Магистратурага қабул қачондан бошланади?
2024-06-21 16:40:00 / Янгиликлар
Жорий йил 1 июлдан 30 июлга қадар (шу куни ҳам) республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган. Ҳужжатларни топшириш http://magistr.edu.uz платформаси орқали амалга оширилади.

Коллеж битирувчиларидан техникумга ҳужжат топшириш учун аттестатнинг асли талаб қилинадими?
Йўқ. Битирувчи бўлган абитуриентлардан аттестатнинг асли талаб этилмайди. Уларнинг таълим муассасасини тугатаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар онлайн шакллантирилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
