“Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг туман босқичи ўтказилди!
2025-06-25 15:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё туманида 89-сонли умумтаълим мактабида давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” мавзусида расмлар танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда давлат мактабгача таълим ташкилотларидан тарбияланаётган 1 нафардан ўғил бола ва 1 нафардан қиз бола иштирок этди.
Танлов якунида ғолиб бўлган болаларга Сариосиё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда ота-оналар, мактабгача таълим ташкилоти масъул ходимлари, шунингдек туман мутасаддилари иштирок этди.
Табиатни севиш, уни асраш ва болаларда табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни шакллантириш мақсадида ўтказилган бу танлов болалар ижодини рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.









