120 ўринли замонавий боғча биноси барпо этилмоқда
2025-07-02 13:05:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокимининг навбатдаги манзили "Талқоқ" МФЙ ҳудудида жойлашган ва халқаро "Ислом тараққиёти" банки маблағлари ҳисобидан қурилаётган Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

Умумий қиймати 4,5 млрд сўмлик мазкур лойиҳа доирасида 120 ўринли замонавий боғча биноси барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари билан танишиш жараёнида вилоят ҳокими лойиҳа сифати, бажарилаётган ишларнинг суръати ҳамда фойдаланилаётган қурилиш материалларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, бу ерда ҳам масъул ташкилотларга аниқлик, сифат ва белгиланган муддатларга қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



