“Ёшлар ишлари агентлиги кубоги”нинг республика босқичига СТАРТ берилди
2025-06-10 16:45:00 / Янгиликлар
Тўдакўлдаги “Халқаро шахмат мактаби”да "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида шахмат бўйича “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги”нинг республика босқичига СТАРТ берилди.

Республикамизнинг барча вилоятидан келган иштирокчилар Ёшлар агентлиги вакиллари бошчилигида тантанали кутиб олингач, ақлий беллашувлар бошланди.




