Миришкор туманида касаба уюшмасининг VI ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди
2025-05-22 14:15:00 / Янгиликлар

Миришкор туманида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман ташкилотининг VI ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда 2020–2025 йиллар давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тингланиб, конференция иштирокчилари томонидан атрофлича муҳокама қилинди ва ташкилот фаолияти қониқарли деб топилди.
Ҳисоботда ташкилот томонидан қуйидаги йўналишларда олиб борилган ишлар ёритиб ўтилди:
- Меҳнатга ҳақ тўлаш ва бандликни таъминлаш;
- Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш;
- Хотин-қизлар, ёшлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- Спорт, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
- Ходимлар ҳамда уларнинг фарзандларини соғломлаштириш;
- Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш.
Шунингдек, конференцияда Миришкор туман касаба уюшмаси Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Кенгаш аъзолигига қуйидаги номзодлар сайланди:
- Рўзиқулов Музаффар – Миришкор туман ҳокимияти БҚУ ташкилоти қўмитаси раиси
- Ачилов Дилшод – Миришкор туман Камбагалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклаш маркази БҚУ ташкилоти қўмитаси раиси
- Бозоров Наврўз – Миришкор туман Иқтисодиёт ва молия бўлими БҚУ ташкилоти қўмитаси раиси
- Махманазаров Баҳодир – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миришкор туман бўлими БҚУ ташкилоти қўмитаси раиси
- Қурбонова Муаттар – Туман ҳокими маслаҳатчиси
Конференция якунида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Миришкор тумани кенгаши раиси лавозимига Махманазаров Рустам Шаймуродович бир овоздан сайланди.
Мазкур конференция касаба уюшмасининг туман миқёсидаги фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлди.





