Бухоро шаҳридаги МЧЖ 1,1 млрд сўмлик электр энергиясини ўғрилик йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди
2025-08-16 12:00:00 / Янгиликлар

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳридаги «К.С.К» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли савдо комплексининг электр ҳисоблагич ток транформатори қурилмасига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1,1 млрд сўмлик электр энергиясини ўғрилик йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


