Инновацион ривожланиш агентлиги мурожаатлар статистикаси
2025-йилнинг 9 ойи давомида Инновацион ривожланиш агентлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумот
Инновацион ривожланиш агентлигида Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 11-сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ЎРҚ-445-сон Қонунига мувофиқ 2025-йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида амалий ишлар олиб борилди.
Агентликка 2025-йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 281 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 38,0 фоизга (179 тага) камайган.
Маълумот учун: 2024-йилнинг ушбу даврида 460 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларнинг 120 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали ва 161 таси тўғридан тўғри ёзма, оғзаки мурожаат шаклида ёки бошқа идора ва ташкилотлар орқали келиб тушган.
Агентликка келиб тушган жами 281 та мурожаатнинг 261 таси жисмоний шахслардан, 20 таси юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, шундан 13 таси ёзма, 59 таси оғзаки, 209 таси электрон мурожаатлардир.
Ушбу мурожаатларнинг 257 таси (яъни 91.5%) агентлик аппаратида, 1 таси (яъни 0.3%) ҳудудий тизим ташкилотлари орқали кўриб чиқилган, 23 таси (8.2 %) тааллуқлилиги бўйича юборилган.
Ушбу мурожаатларнинг 208 таси (80.6%) қаноатлантирилган, 40 та (15.6%) мурожаат бўйича тушунтириш берилган, 1 та (0.4%) мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 3 та (1.2%) мурожаат кўриб чиқиш тугатилган. 6 та (2.2%) мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда энг кўп мурожаат Тошкент шаҳридан 102 та (36.2%) келиб тушган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 179 та (63.8%) мурожаат келиб тушган.
Ушбу келиб тушган жами 206 та мурожаатлар:
9 таси ишланма, лойиҳа, ихтиро ва бошқаларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан,
17 таси ишланма, лойиҳа, ихтиро молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан,
17 та хорижий илмий стажировкага оид,
32 та стартап танловларига оид,
38 таси турли соҳаларга оид таклифлар,
47 таси давлат илмий дастурлари доирасидаги танловлар юзасидан,
65 таси докторантура ва илмий даражаларга оид,
9 таси агентлик билан ҳамкорлик қилиш юзасидан,
47 таси бошқа масалалар юзасидан бўлган мурожаатлардир.
2022-йил 1-январдан бошлаб агентлик веб сайти ҳттпс://инноватион.гов.уз/ орқали онлайн консултация хизмати ВЕРБОХ ва ЖИВО/ЧАТ платформаси ишга туширилган бўлиб, ўтган давр давомида 1910 та фуқарога реал вақт режимида консултатив хизмат кўрсатилди.
Агентликда Ишонч телефонининг самарали фаолияти йўлга қўйилиб, ҳисобот даврида фуқароларнинг 520 дан (2 таси назоратга олинган) ортиқ қўнғироқлари ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилди ва бу борадаги юбориладиган ёзма мурожаатларнинг келиб тушишининг олди олинди.
Агентлик раҳбарияти томонидан мунтазам равишда шахсий қабул ва сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда. Жорий йилда Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида илм-фан намоёндалари, олимлар, тадқиқотчилар ва ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда кўтарилган масалаларга ижобий ечим топиб берилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти”ни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкил этилган Тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш штаби орқали Инновацион ривожланиш вазирлигига жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 8 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси оператив тарзда кўриб чиқилиб, мурожаат этганлар тўлиқ қаноатлантирилди.
|
2025-йил декабр ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил ноябр ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил октябр ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил сентябр ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил август ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил 6 ойлик мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил июл ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил июн ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил май ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил апрел ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил март ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил феврал ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил январ ойи мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|
|
2025-йил йиллик мурожаатлар статистикаси
|
||
|
Рўйхатга олиш вақти: Маъсул шахс: Ў.Тўраев |
Керакли форматлар: |
|

