Республика олий ва профессионал ўқув муассасларининг 2024/2025 ўқув йилига тайёргарлиги
2024-08-22 14:00:00 / Вазирлик янгиликлари

2023/2024 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларини жами 197 319 нафар, шундан бакалавриатни 192 376 нафар, магистратурани 4943 нафар талаба тамомлаган.
2024/2025 ўқув йилида республика давлат олий таълим муассасаларида жами 1 млн 167 минг нафардан ортиқ, жумладан, иккинчи ва ундан юқори курсда 652 минг нафар, биринчи курсда 215 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олиши кутилмоқда.
2024 йилнинг 1-ярим йилида 39 476 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан 17 389 нафар (3 357 нафар фан доктори (DSc), 14 032 нафар фан номзоди (PhD)) илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар фаолият юритади, илмий салоҳият 44 фоизни ташкил этади.
2024/2025 ўқув йилида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режаларига мувофиқ олийгоҳлар томонидан 2024/2025 ўқув йилида ўқув машғулотларини олиб борадиган профессор-ўқитувчилар йиллик ўқув юкламалари ҳажми 10 фоизга камайтирган ҳолда ҳисобланди
2024/2025 ўқув йилида республикамизда 5 та янги ташкил этилган қуйидаги олий таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлайди:
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети (давлат ОТМ);
- Тошкент тиббиёт академияси Чирчиқ филиали (давлат ОТМ);
- М. Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг Чирчиқ шаҳридаги филиали (хорижий ОТМ филиали);
- Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида (нодавлат ОТТ);
- Tashkent Metropolitan university (нодавлат ОТТ).
ТОП-300 олийгоҳлар таълим дастурлари асосида олий таълим йўналишлари 40 фоизгача мақбуллаштирилди ва бунинг натижасида 306 та бакалавриат таълим йўналиши 183 тага, 645 та магистратура мутахассисликлари 546 тага қисқартирлди.
Мақбуллаштирилган 183 та бакалавриат таълим йўналиши ва 546 та магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари ишлаб чиқилиб тасдиқланди ҳамда барча олийгоҳларга етказиб берилди. Талабаларда амалий компетенциялар ва кўникмаларни кучайтириш мақсадида камида 15 ҳафталик узлуксиз малакавий амалиётлар ўтказилиши белгиланди.
Республикадаги 37 та етакчи олий таълим муассасаларида 203 та илмий лаборатория фаолият юритиб келмоқда
Энергетика муҳандислиги, қурилиш муҳандислиги, биотехнология, педагогика, математика, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, кимё каби таълим йўналишлари бўйича 12 номдаги дарсликлар 3 900 нусхада нашрдан чиқарилди.
Шунингдек, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи талабалар учун педагогика, психология, тилшунослик ва ўзбек тили ихтисосликлари бўйича жами 15 номдаги ўқув адабиётлар 2 690 нусхада Брайль ёзувида нашрдан чиқарилди.
2024/2025 ўқув йилига касб-ҳунар мактабларига касб ўрганиш истагида бўлган умумталим мактабларининг 136 376 нафар (14 324 нафар дуал) 9-синф битирувчилари ҳужжатлари қабул қилинди.
2024/2025 ўқув йилига коллеж ва техникумларга 106 256 минг қабул параметрлари шакллантирилди. Шунингдек, 2024 йилнинг 18 августдан 27 августгача профессионал таълим муассасаларини танлов босқичи бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 5-10 август кунлари вазирлик марказий аппарати ходимларидан иборат ишчи гуруҳ 590 та профессионал таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганилиб, уларга методик ёрдам кўрсатилди.
Бугунги кунда республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейлар сони жами 73 та бўлиб, шундан 24 та лицей Тошкент шаҳрида, 49 таси ҳудудларда жойлашган.
Жорий йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар my.edu.uz электрон платформаси орқали 44 462 та ариза қабул қилинди.
2024/2025 ўқув йили учун академик лицейларга 25-26 июль кунлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан республикадаги 67 та катта сиғимли биноларда 2 сменада ташкил этилган кириш тест синовлари натижасига кўра 70 та академик лицейга 15 456 нафар ўқувчи қабул қилинди.
Тошкент давлат юридик университети қошидаги 3 та академик лицейга 2024/2025 ўқув йили учун қабул параметрлари 468 та этиб белгиланди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган кириш тест синовлари натижаларига кўра 3 та академик лицейга 468 нафар ўқувчилар қабул қилинди.
Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларининг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанлар академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинди.
Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги 73 та академик лицейларда барча фанлардан ўқитувчилар таркиби шакллантирилган.
2024/2025 ўқув йили учун академик лицейларда дарс соатлар фонди ва йиллик юкламалар ҳисоблаб чиқилди.
Академик лицейлар ўқувчилари ўқув режадаги барча умумтаълим фанлари бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари орқали 10-11-синфлар учун яратилган дарсликлар билан бепул таъминланиш йўлга қўйилган.
Таълим йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган 18 та фанлардан 38 номда замонавий дарсликлар яратилган.
2024/2025 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларидан келиб чиқиб, тўлов-контракт миқдорлари 7 400,0 минг сўмдан – 11 250,0 минг сўмгача бўлган оралиқда белгиланган.
Натижада, амалдаги контракт тўловлари битта талабани бир йиллик ўқитиш харажатларининг ўрта ҳисобда 65,5 фоизини қопламоқда.
Етишмаган маблағлар олий таълим муассасаларининг табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланиши кутилмоқда.
Техника, маданият ва санъат ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги аксарият олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш учун етишмаётган маблағларнинг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилмоқда.
Бугунги кунда, республикадаги 113 та давлат олий таълим муассасаларида жами 1 283 та бино ва иншоотлар мавжуд бўлиб, жумладан, 405,3 минг ўринли 564 та ўқув бинолари бўлиб, уларнинг навбатлилик коэффициенти ўртача 1,7 кўрсаткични ташкил этади.
2024/2025 ўқув йили бошланишига олий таълим муассасаларининг70 дан ортиқ объектлар мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари якунланди. Шу билан бирга, янги ўқув йили бошлангунга қадар 3 200 ўринли 3 та янги ўқув бинолари ва 3 000 ўринли 4 та талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилди.
2023 йилда 18 016 ўринли 40 та, жумладан, олий таълим муассасаси маблағлари ҳисобидан 6 641 ўринли 16 та ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида 11 375 ўринли 24 та талабалар турар жойлари яратилди.
Шундай қилиб, бугунги кунда 112 та олийгоҳда жами 338 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, уларнинг сиғими 127 792 ўринни ташкил этмоқда. Бу ётоқхонага эҳтиёжи бор талабаларнинг 54 фоизини қамраш имконини беради.
Бугунги кунда Республика миқёсида 46 252 ўринли 86 та талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Улардан 31 882 ўринли 59 та давлат-хусусий шериклик асосида, 14 370 ўринли 27 таси олийгоҳларнинг тўлиқ ўз маблағлари доирасида барпо этилмоқда. Айни пайтда 35 820 ўринли 68 та талабалар турар жойларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йил якунига қадар Давлат дастурида белгиланган талабалар турар жойлари қуриб фойдаланишга топширилади.
