МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМ ТАБРИГИ
2025-08-29 14:00:00 / Янгиликлар

Республикамиз Президенти ва Ҳукуматининг алоҳида қарор ва фармонлари билан сўнгги йилларда Қўмита тизимида туб ислоҳотлар ўтказилиб, янги марралар белгиланди ва соҳа фидойи ходимлари билан баҳамжихатликда белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда. Айни пайтда, Мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги байрами билан Сиз азизларни самимий муборакбод этиб, заҳматли бироқ шарафли касбингизда хар дойим камол топишингиз тилакдошиман. Сизнинг саноатимиз хавфсизилги йўлида қилаётган ишларингиз, аввало инсон қадри ва унинг хавфсизлигига бевосита даҳлдордир. Президентимиз табири билан айтганда “Барча ишлар замирида инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг хавфсиз ва фаровон ҳаётини таъминлаш мақсади мужассам”. Ана шундай инсонпарвар ғоялар ила амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштирокингизни юксак қадирлайман. Яна бир бор барчангизни энг азиз байрамимиз – Мустақиллик айёми билан табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, узоқ умр, оилавий тотувлик, дастурхонингизга тўкинлик, қут-барака тилайман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ҳурмат билан,
Қўмита раиси Абдуваққос Рафиқов

