58-ДМТТ замонавий қиёфага кирмоқда
2025-07-12 15:10:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда қурилаётган ва янгиланаётган мактабгача таълим муассасалари замонавий архитектура, қулай инфратузилма ҳамда бой моддий-техник база билан таъминланмоқда. Хусусан, Бухоро шаҳридаги 1987-йилда қурилган 240 ўринли 58-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам ҳозирги вақтда кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Ушбу таълим муассасаси таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. "Ғиждувон голд буилдинг" МЧЖ пудратчи ташилоти томонидан 1 млрд сўм маблағ эвазига замонавий кўриниш касб қилмоқда.
Мазкур ишлар жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари М. Амонов ва Ф. Ҳамроев томонидан ушбу боғчада ўрганиш ишлари олиб борилди. Ташриф давомида қурилиш жараёнлари кўздан кечирилиб, қурувчи-усталар билан мулоқот қилинди. Мулоқот чоғида реконструкция ишларини белгиланган муддатда ва сифатли якунлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, яратилаётган бундай замонавий шароитлар болаларнинг ақлий, жисмоний ва маънавий ривожланиши учун кенг имконият яратмоқда. Бу эса, ўз навбатида, баркамол авлодни тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.






