Омонхона қишлоғида туризм салоҳиятини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.
2025-06-26 19:35:00 / Янгиликлар
Куни кеча вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманига ташрифи давомида "Омонхона" санаторийси ва ҳудуддаги туризм маркази учун ишлаб чиқилган мастер режа билан танишган эди. Жумладан, санаторийнинг мавжуд шароитлари ўрганилиб, бу ерда дам олаётган нуронийлар билан мулоқот қилиб, мутасаддилар томонидан туризм марказига оид мастер режанинг техник-иқтисодий асослари, жойлашув харитаси ва режалаштирилаётган обектлар ҳақида маълумот бериб ўтилган эди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Тўраев, туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ раҳбари, туман Солиқ инспексияси раҳбари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ҳудудда ободонлаштириш, ноқонуний савдо объектларини тартибга солиш, уй меҳмонхоналари фаолиятини жадаллаштириш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Омонхона қишлоғида туризм салоҳиятини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда ҳудуднинг туризм салоҳияти, меҳмонхона хизматларининг сифатини ошириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулай шарт-шароит яратиш, хизмат кўрсатиш маданиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Масъул раҳбарлар томонидан соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган меҳмонхона раҳбарларига амалий тавсиялар берилди.



