Бандихон туманида Оила ва хотин-қизлар масканининг очилиш маросими ўтказилди
2025-04-25 13:40:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б.Маҳкамова, хотин-қизлар фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, масканда фаолият юритадиган ўқув машғулотлари, тиббий, психологик, хуқуқий маслахатхоналар, касб-ҳунар ва тадбиркорлик билимларини ўргатувчи курслар ҳақида батафсил маълумот олдилар.
Оила ва хотин-қизлар масканида никоҳланувчи ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиланинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, масъулиятли ота-оналик ғоясини сингдириш, оилавий муносабатларда ҳар-хил муаммоларга дуч келаётган оилалар ва уларни аъзоларининг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, психологик ва тиббий билимларини ошириш, оилаларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш, тадбикорлик кўникмаларига ўқитиш фаолиятлари олиб борилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









